Машҳур актёр Том Хэнкс ва рафиқаси коронавирусга чалинди
Маданият-санъат
−
12 Март 2020
12297Америкалик актёр Том Хэнкс ўзи ва турмуш ўртоғи Рита Уилсон коронавирусга чалинганини маълум қилди.
“Салом, дўстлар. Рита ва мен ҳозир Австралиядамиз. Биз ўзимизни толиққан, шамоллагандек ҳис қилдик ва танамизда ҳам оғриқ пайдо бўлди. Рита вақти-вақти билан титраб қола бошлади. Дунёдаги айни вақтдаги вазиятдан келиб чиқиб ҳаммасини тўғри қилиш учун биз коронавирусга текширтирдик ва натижа ижобий чиқди”, деган актёр Twitter`даги саҳифасида.
Том Хэнкс “Форест Гамп”, “Сургун”, “Гудзондаги мўжиза” ва бошқа кўплаб фильмлардаги роли билан томошабинларга яхши таниш.
2016 йилда АҚШ Президенти Барака Обама Хэнксни Президентнинг озодлик медали билан тақдирлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ ҳолатни эпидемия эмас, пандемия деб эълон қилди.
12 март ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган беморлар дунё бўйлаб 126 300 кишини ташкил этмоқда. Ушбу вирусдан вафот этганлар эса 4633 нафарга етди. 68 285 киши эса хасталикдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь