Март ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди
Жамият
−
01 апрел 2020 11910 1 дақиқа
Якунига етган март ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ўртача ўсиш суръати 1,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилган.
Маълумотга кўра, 2020 йилнинг январь-март ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 2,8 фоизга кўтарилди.
Йиллик даврда эса (2019 йилнинг мартига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўсиш суръати 13,6 фоизни ташкил этди
2019 йилнинг март ойида товарлар ва хизматларнинг нархлари ой давомида ўртача 1,2 фоизга ўсган. Ўтган йилнинг биринчи чорагида (январь-март) товар ва хизматларнинг нархлари 4,3 фоизга қимматлашган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август