Марокашлик футболчилар денгизда йўқолиб қолди
Спорт
−
08 Июль
26203Марокашнинг “Иттиҳад Тангиер” футбол клуби футболчилари яхтада саёҳатдан сўнг денгизда ғойиб бўлди. Бу ҳақда “Le360” хабар берди.
Манбага кўра, беш нафар футболчи 6 июль куни тушдан кейин ижарага олинган кичик яхтада денгизга чиққан ва қирғоқдан бир неча километр узоқликда ҳаракатланган. Уларнинг ҳаммаси сузиш учун сувга сакраган, бортда ҳеч ким қолмаган. Кучли шамол яхтани ҳайдаб юборган ва футболчилар яхтага етиб бора олмаган.
Қайд этилишича, 3 нафар футболчи топилган ва қутқарилган, 2 футболчи эса ҳали қидирилмоқда. Қидирув ишларига махсус қайиқлар ва қутқарув гуруҳи жалб этилган.
LiveБарчаси