Марокаш Аргентинани мағлуб этиб, Жаҳон чемпионига айланди
Спорт
−
20 Октябрь 2025 3969 1 дақиқа
Марокаш бугун, 20 октябрга ўтар кечаси Сантьягодаги (Чили) “Насионал - Хулио Мартинес Праданос” стадионида 2025 йилги U-20 Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Аргентина ва Марокаш терма жамоалари тўқнаш келди. Ўйин марокашликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, Шимолий Африка жамоаси U-20 ЖЧ-2025 ғолиби бўлди.
Марокашлик футболчилар сафида 20 ёшли ҳужумчи Яссир Забири икки гол уриб, дубль қайд этди. Футболчи 19-дақиқада ҳисобни очди, 29-дақиқада эса Марокаш терма жамоаси устунлигини оширди.
Маълумот учун, 2023 йилда U-20 ЖЧ ғолиби Уругвай ёшлар терма жамоаси бўлган эди. Энг кўп ғалаба қозонган миллий жамоа эса Аргентина бўлиб, олти марта чемпионликни қўлга киритган.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель