Марказий Осиёда музликларнинг қисқариши сув танқислигига олиб келади – Тожикистон
Олам
−
15 Ноябрь
21682050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисмини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистон Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода COP29 доирасида иқлим бўйича бўлиб ўтган панель муҳокамасида маълум қилди. https://www.trend.az/business/3969966.html
Қайд этилишича, Тожикистонда 14 мингдан ортиқ музликлар мавжуд бўлиб, бу минтақадаги сув ресурсларининг 60 фоизини таъминлайди. Бу музликларнинг тез эриши бутун минтақанинг сув, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Баҳодур Шерализодага кўра, сўнгги 30-40 йил ичида республикада 1000 дан ортиқ музликлар эриб кетган.
Шу сабабдан Осиё тараққиёт банки президенти Масатсугу Асакава музликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган ташаббусларга 7 йил давомида минтақага 3,5 миллиард доллар сармоя киритиш режаларини айтди.
Минтақавий ҳамкорлар, жумладан, Озарбайжон экология вазири Мухтор Бобоев музликларнинг эриши муаммосини ҳал қилишда ягона ёндашув муҳимлигини таъкидлади. Иқлим вазиятининг ёмонлашуви ва музликларнинг қисқариши сув танқислигига олиб келади ҳамда Марказий Осиё ва Кавказдаги қишлоқ хўжалиги ва экотизимларга салбий таъсир кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров сув танқислиги сабаб юзага келадиган можаролар хавфидан огоҳлантирганди. Президентнинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда миллионлаб одамларни сув билан таъминловчи музликлар тез йўқ бўлиб кетмоқда. Бу фақат Қирғизистон учун муаммо эмас, балки минтақавий ва глобал муаммодир. Сув танқислиги янада кучайиб, можаролар, беқарорлик ва қашшоқлик потенциалини яратади. Иқлим ўзгариши тоғ экотизимлари ва одамларга, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлигига, қишлоқ хўжалигига, шунингдек, “дунёнинг кўплаб тоғли ҳудудларда сув ва тоза энергия каби асосий экотизим хизматларини кўрсатишга” салбий таъсир кўрсатмоқда.
LiveБарчаси