Канибодомда тўрт кишининг жасади топилди

Олам

image

Бугун, 16 декабрга ўтар кечаси Тожикистоннинг Канибодом шаҳри Хисорак қишлоғида зўравонлик аломатлари билан яна тўрт кишининг жасади топилди. Бу ҳақда “Pressa” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар икки эркак ва икки аёл бўлган.

“Уларни номаълум шахслар ўлдиргани тахмин қилинмоқда”, дейилади хабарда.

Хабарга кўра, қурбонлар орасида 35 ёшли Ғайбулло Мажидов ва унинг 28 ёшли турмуш ўртоғи Зарниёр бўлган. Уларнинг уч фарзанди омон қолган.

Бошқа қурбонлар эса 70 ёшли Ойиша Шокирова ва унинг 44 ёшли ўғли Жавлон Шокиров экани айтилмоқда. Ҳодиса юз берган вақтда уларнинг уйида бошқа одамлар бўлганми, бу номаълумлигича қолган.

“Asia-Plus”га кўра, жасадлар топилганида ҳодиса бир неча соат олдин содир бўлгани аниқланган. Қурбонларни биринчи бўлиб ким топгани ҳозирча аниқ эмас.

Қайд этилишича, расмийлар Хисоракда тўрт жасад топилгани юзасидан изоҳ бермаган. Сўғд ИИБ, Конибодом шаҳар ИИБ ва республика ИИВ матбуот хизмати таҳририятнинг кўп сонли қўнғироқларига жавоб бермаган.

Маълумот учун, 2024 йилнинг апрель ойидан бошлаб Канибодомда оилавий қотилликларнинг камида бешта ҳолати ҳақида хабарлар тарқалиб, бу шаҳар аҳолиси орасида қўрқув уйғотган. Жиноятларнинг сабаблари ҳозирча номаълум ва улар бир-бирига боғлиқми ёки йўқми, аниқланмаган. Бу эса Канибодомда бир ҳафта ичида содир бўлган иккинчи қотилликдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон қурбонлар Канибодом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг