Марказий Осиё давлатлари хавфдан огоҳлантириш тизимини яратмоқчи

Олам

image

Марказий Осиё давлатлари БМТ Бош котибига трансчегаравий фавқулодда вазиятлар таҳдиди бўйича огоҳлантириш тизимини яратиш масаласида мурожаат қилди. Мурожаат Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган минтақа давлатлари фавқулодда вазиятлар бошқармалари раҳбарларининг навбатдаги Минтақавий форум-йиғилишида муҳокама қилинди.

Ушбу йиғилишда “Рақамли хавфсизлик паспорти ва интерактив харита – Қозоғистон Республикасида хавфларнинг рақамли атласи” ишлаб чиқилаётган платформа мисолида Марказий Осиё мамлакатларида трансчегаравий хавфларнинг рақамли атласини яратиш ташаббуси муҳокама қилинган ва маъқулланган.

Форумда Марказий Осиё давлатлари делегациялари, БМТ агентликлари, донорлар, халқаро ва ноҳукумат ташкилотлар вакиллари иштирок этган. Форум ахборот ва тажриба алмашиш, минтақадаги вазиятни муҳокама қилиш ва иқлим ўзгариши таъсирининг кучайиши, иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожланишга жиддий хавф туғдирувчи экстремал об-ҳаво ва иқлим ҳодисаларининг тез-тез содир бўлиши давридаги асосий муаммоларни аниқлаш мақсадида чақирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё огоҳлантириш тизими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг