Марказий Осиё давлатлари Афғонистонга электр энергияси етказиб беради

Олам

image

Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон 2025 йилда “Толибон” бошқарувидаги Афғонистонга электр энергияси етказиб беради. Бу ҳақда “Da Afghanistan Breshna Sherkat” давлат энергетика компанияси кеча, 18 декабрь куни хабар берди.

Компания бош директори Абдул Бари Умар ва “Ўзэнергосотиш” бошқаруви раиси Жаҳонгир Обиджонов Ўзбекистонда Афғонистонга энергия етказиб беришни 2025 йил охиригача узайтириш бўйича келишувни имзолади. Етказиб бериш ҳажми ва нархи, шунингдек, келишувларнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган.

Муаллифларнинг эслатишича, Туркманистон билан худди шундай келишувни “Толибон” 7 декабрда, Тожикистон билан эса ноябрь охирида имзолаган.

Айни пайтда, “Amu” телеканали “Толибон” энергетика ва сув ресурслари вазирлигига таяниб хабар беришича, Афғонистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи кунига 1500 МВтни ташкил қилади. Шундан 720 МВтга яқини импорт қилинади, қолгани Афғонистонда ишлаб чиқарилади.

25 ноябрь куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Кобулга ташрифи чоғида Москва Афғонистон билан “конструктив сиёсий мулоқот ўрнатишга”, шу жумладан, “жараёнга туртки бериш учун” тайёр эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг “Толибон” назорати остидаги миллий электр компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat) Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш икки бараварга қисқарганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон электр энергия Туркманистон Da Afghanistan Breshna Sherkat

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг