Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни 50 фоизга камайтирди
Олам
−
23 Ноябрь 2023
7682Афғонистоннинг “Толибон” назорати остидаги миллий электр компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat) Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш икки бараварга қисқарганини маълум қилди. Бу ҳақда “Hasht-e Subh Daily” хабар берди.
Унга кўра, бугун, 23 ноябрь куни Қобул ва бошқа 13 вилоят – Балх, Самангон, Бағлон, Парвон, Каписа, Панжшер, Нангарҳор, Лағмон, Ғазни, Майдон-Вардак, Логар, Пактиё ва Хостда кун давомида электр энергияси 50 фоизга камайган.
DABS маълумотларига кўра, экспортнинг камайгани Ўзбекистондаги энергетика инфратузилмасини таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
“Таъкидлаш жоизки, ҳар йили қиш келиши билан мамлакатимизнинг турли вилоятларида электр таъминотидаги узилишлар кўпаяди. Бироқ бугунги узилиш тезда нормал ҳолатга қайтиши керак”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси