Марказий банк раиси гўштнинг нархи қачон барқарорлашини маълум қилди

Жамият

image

Мева ва сабзавотлар нархларини мавсумий ўзгаришининг инфляцияга таъсири ўтган йилларга нисбатан анча паст бўлди. Нон ва нон маҳсулотлари нархининг бозор шароитларига мослашиши ҳисобига ушбу гуруҳ маҳсулотларининг умумий инфляция даражасига ҳиссаси ҳам пасайган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов кеча, 5 март куни асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича ўтказилган Бошқарув йиғилиши якунлари бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. 

Таъкидланишича, январь-февраль ойларида гўшт маҳсулотлари нархларининг ўсиши ўтган йилларда бўлгани каби инфляцияни оширувчи асосий омиллардан бири бўлган (ўсиш 2,3 фоиз). 

“Гўшт маҳсулотларига талаб ошиб бораётган шароитда ички бозорларни ушбу маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш масаласи комплекс ёндашувни талаб этади. Ҳукуматимиз томонидан гўшт етказиб беришнинг ташқи каналларини йўлга қўйиш, озуқа базасини кенгайтириш ва тармоқни тизимли ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлари келгусида ушбу маҳсулот нархининг барқарорлаштиришга олиб келади”, деди Мамаризо Нурмуратов.

Аввалроқ, Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 5 мартдаги қарори билан асосий ставка йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Жаҳон иқтисодиётида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ бўлган иқтисодий муаммолар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам муайян даражада таъсир кўрсатиши мумкинлиги Марказий банкининг расмий ахборотида айтиб ўтилди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк гўшт

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг