Марказий банк эсдалик тангаларнинг янги нархини белгилади
Жамият
−
20 Февраль 2019
6144Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эсдалик тангаларнинг 2019 йил 20 февралдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра:
1 та олтин танга нархи – 13 900 000 сўм;
1 та кумуш танга нархи – 264 000 сўмни ташкил этди.
Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.
Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш йўлга қўйилди.
Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь