Мариуполда ўзбекистонликлар урушга сафарбар қилингани айтилмоқда
Жамият
−
23 Июль 2023
19158Россия таъсири остида бўлган Украинанинг Мариуполь шаҳрида қурилиш ишларига жалб қилинган ўзбекистонликлар урушга сафарбар қилингани айтилмоқда. Бу ҳақда америкалик сиёсатшунос Жейсон Жей Смарт ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.
Унинг қайд этишича, Горловкадаги ишғолчилар орасида кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқланган.
“Ўзбекистонликлар қурилиш ишларини олиб бориш учун босиб олинган Мариуполга етиб келган. Етиб келгач, ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилиб, “кўнгиллилар” сифатида сафарбар қилиниб, Украинага қарши жангга жўнатилган”, дейди Жейсон.
Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари бу ҳолат бўйича ҳали расмий маълумот бермади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда паспортини олдириб қўйиб, бир неча ой иш ҳақисиз ишлагани аниқланганди. Кейинчалик улар ватанга қайтарилган.
LiveБарчаси