“Мард ўғлон” мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Жамият

image

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир гуруҳ ёшларни “Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминлайди.

“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати:

  • Раҳим Толибай ули Аллашов – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Нодирбек Турғун ўғли Алимбаев – Тўрткўл туманидаги “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • Ойбек Абдуманноб ўғли Тешабоев – Андижон давлат техника институтининг докторанти (Андижон вилояти);
  • Дониёрбек Дамиржон ўғли Хурсанов – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ командири (Андижон вилояти); 
  • Далер Раҳмонович Раҳимов – 58-халқаро кимё олимпиадаси илмий қўмитаси аъзоси (Бухоро вилояти);
  • Шерали Шуҳрат ўғли Мустақимов – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар маркази катта инспектори (Бухоро вилояти);
  • Зокиров Жаҳонгир Лазизбек ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Жиззах вилояти);
  • Жавоҳир Алибой ўғли Абдуҳолиқов – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм отряд мутахассиси (Жиззах вилояти);
  • Жавоҳир Турсунпўлат ўғли Худойқулов – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Қашқадарё вилояти);
  • Дилшодбек Улуғбек ўғли Йўлдошев – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг гуруҳ катта мутахассиси (Қашқадарё вилояти);
  • Ҳаёт Йўлчиевич Истамов – Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети катта ўқитувчиси (Навоий вилояти);
  • Ҳазрат Акрамжон ўғли Салимжонов – “Навоий кон–металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг Навоий машинасозлик заводи муҳандис–технологи (Навоий вилояти);
  • Элмурод Турсунали ўғли Астаналиев – Тошкент давлат транспорт университети мустақил изланувчиси (Наманган вилояти);
  • Умиджон Жавлон ўғли Каримов – Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг бўлим катта тезкор вакили (Наманган вилояти);
  • Шоҳзодбек Элбек ўғли Элбеков – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм отряд командири (Самарқанд вилояти);
  • Дилшоджон Райимберди ўғли Худойбердиев – Самарқанд вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўлими спортчиси (Самарқанд вилояти);
  • Отабек Шухрат ўғли Холматов – Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасининг отряд катта мутахассиси (Сирдарё вилояти);
  • Бектош Қодирберди ўғли Мусурмонқулов – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг  ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Сирдарё вилояти);
  • Нажмиддин Абдужаббор ўғли Қосимхожиев – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 4–босқич талабаси (Сурхондарё вилояти);
  • Сарвар Нурислом ўғли Норалиев –Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм батарея командири (Сурхондарё вилояти);
  • Айтжан Даниёр ўғли Халмаханов – Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 2–босқич талабаси (Тошкент вилояти);
  • Евгений Алексеевич Ларин – Тошкент давлат тиббиёт университети 6–босқич талабаси (Тошкент вилояти);
  • Қудратбек Улуғбек ўғли Маҳаммаджонов – Фарғона давлат техника университети 2–босқич магистранти (Фарғона вилояти);
  • Шухратжон Музафаржон ўғли Муҳаммадхонов – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий мусиқа академик лицейи командири (Фарғона вилояти);
  • Артур Ихтиёр ўғли Ражабов – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош (Хоразм вилояти);
  • Қодирберган Олимбой ўғли Аминбоев – Урганч давлат педагогика институти 3–босқич талабаси (Хоразм вилояти);
  • Ҳумоюн Хусниддинович Бегмуратов – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзоси (Тошкент шаҳри);
  • Пахлавон Фаррух ўғли Ғуломов – Тошкент шаҳридаги Президент мактаби 11–синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳи мукофотлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг