Бир гуруҳ ёшлар “Мард ўғлон" мукофоти билан тақдирланди (рўйхат)

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир гуруҳ ёшларни “Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлар:

  • Ендирбаев Давронбек Гулман ўғли – Нукус шаҳридаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик бўлими ўқитувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Мамбетшарипов Юсуп Рахатович – Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг докторанти (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Азимов Сарварбек Қаюмжон ўғли – Андижон машинасозлик институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
  • Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли – Андижон давлат университетининг кимё кафедраси катта ўқитувчиси (Андижон вилояти)
  • Садуллоев Анварбек Ойбек ўғли – Пешку туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
  • Содиков Мухаммадали Кахрамонович – Бухоро шаҳридаги “AD Astra” ўқув маркази раҳбари (Бухоро вилояти)
  • Қодиров Умиджон Лапас ўғли – Жиззах давлат педагогика институтининг 3-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
  • Райимов Фурқатжон Фарход ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
  • Номуродов Олимжон Обиджон ўғли – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Қашқадарё вилояти)
  • Усмонов Махсуд Тулқин ўғли – Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич магистранти (Қашқадарё вилояти)
  • Исмоилов Абдуқодир Дилшод ўғли – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)
  • Хайдаров Хумоюн Машарип ўғли – “Mash X Industry” масъулияти чекланган жамияти раҳбари (Навоий вилояти)
  • Насриддинов Вохиджон Махаммадсоли ўғли – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Наманган вилояти)
  • Одашов Зайниддин Зухриддин ўғли – Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг гуруҳ командири (Наманган вилояти)
  • Закиров Руслан Олегович – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги марказнинг ҳайдовчи-қутқарувчиси (Самарқанд вилояти)
  • Исломов Шербек Маҳмуд ўғли – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 1-босқич талабаси (Самарқанд вилояти)
  • Баҳриллаев Баҳром Азмиддин ўғли – Сардоба туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)
  • Краснов Анатолий Викторович – Сирдарё вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийси (Сирдарё вилояти)
  • Турсунов Анвар Махмадиёр ўғли – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми гуруҳ мутахассиси (Сурхондарё вилояти)
  • Хуррамов Аббос Бахрамович – Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби услубчиси (Сурхондарё вилояти)
  • Абдуғаниев Турдали Абдукаюм ўгли – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази кинолог-қутқарувчиси (Тошкент вилояти)
  • Ёқубов Достон Жалолиддин ўғли – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисми гуруҳ командири (Тошкент вилояти)
  • Йигиталиев Саидасрор Шавкат ўғли – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг опера ижрочиси (Фарғона вилояти)
  • Меликузиев Сарварбек Махмуд ўғли – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг таянч докторанти (Фарғона вилояти)
  • Аматбоев Оғабек Шоназар ўғли – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 4-босқич талабаси (Хоразм вилояти)
  • Каримов Жавоҳир Абдукарим ўғли – Хива шаҳридаги Огаҳий номидаги ижод мактабининг 9-синф ўқувчиси (Хоразм вилояти)
  • Махмудов Абдуллох Алишер ўғли – Учтепа туманидаги 81-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)
  • Мирзаахмедов Миразиз Мирвохид ўғли – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” радиоканали муҳарририяти бош муҳаррири (Тошкент шаҳри)

Қарорга кўра, “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Мард ўғлон мукофот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made