Марадонанинг ўлимида айбланаётган шифокорлар 12 йилгача қамалиши мумкин

Спорт

−

image

Аргентина прокуратураси машҳур футболчи Диего Марадонанинг ўлими бўйича айбланаётган тиббиёт ходимларига 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўради. Бу ҳақда TN нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, прокурорлар нейрохирург Леопольдо Луке учун 12 йил, тиббий суғурта координатори Нэнси Форлини учун 10 йил, психиатр Агустина Косачева учун эса 8 йил қамоқ жазосини сўраган.

Шунингдек, прокуратура психолог Карлос Диасни 5 йилга, ҳамширалар Рикардо Алмирон ва Мариано Перронени эса 4 йилдан озодликдан маҳрум қилишни талаб қилмоқда.

Кеча, 8 октябрь куни Диего Марадонанинг ўлими бўйича судда айблов ва ҳимоя томонлари якуний баҳсларни бошлаган. Марадонанинг соғлиғини кузатган ва уни даволаган тиббиёт ходимлари футболчининг ўлими юзасидан судланмоқда.

Прокуратуранинг билдиришича, тиббиёт ходимлари беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатмаган ва уни даволашда бепарволикка йўл қўйган. Айблов томонининг фикрича, ушбу ҳаракатсизлик Марадонанинг вафот этишига олиб келган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг