Буқа ўзбекистонликни сузиб ўлдирди
Олам
−
14 Октябрь 2019
11492Кеча, 13 октябрь куни Россиянинг Ленинград вилояти Виборг туманида Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.
Ганино қишлоғида буқа ўтлоқда чўпонни сузиб ўлдирди. Қурбон ишлаш учун келган 55 ёшли ўзбекистонлик бўлган. Бу ҳақда полицияга 62 ёшли аёл хабар берди.
Гувоҳ буқа қурбонни шоҳи билан улоқтираётганини кўрганини айтган. У жониворнинг юзида қонни кўргач, буқани чалғитиш учун унга тош ва таёқ улоқтира бошлаган. Бироқ ҳайвон унга эътибор бермаган.
Жонивор қурбоннинг ёнидан кетганида гувоҳ эркакнинг ёнига келган ва унинг ёнбоши йиртилиб кетганини кўрган. Афсуски, ўзбекистонликда тириклик белгилари сезилмаган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь