Марҳамат ҳокими Андижон туманига раҳбар бўлди
Жамият
−
01 Май
4940Шу пайтгача Андижон вилоятидаги Марҳамат туманини бошқариб келган Бобурбек Йўлдошев Андижон туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастлаб, Халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгашининг сессиясида 2020 йилдан буён туманни бошқариб келган Йўлдошев кузатилди.
Маълумот учун, Бобурбек Йўлдошев 1986 йили Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йили Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида статистика, иқтисодиёт, ахборот-таҳлил ва бир қанча соҳаларда мутахассис, бошлиқ ўринбосари, бўлим бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шуъбаси бош инспектори лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Марҳамат тумани ҳокими лавозимига Ўткирбек Маъмуров тайинланганди. У бунга қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Булоқбоши туманига эса шу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Фурқатбек Бўтахонов тайинланди.