Собиқ мансабдорлар Алишер Ғаниев ва Юнусжон Насимжоновнинг иши судда кўрилади
Crime
−
12:56 4227 2 minutes
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Абдувалиевич Ғаниев ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ва иш судга оширилгани маълум бўлди. Бу ҳақда суд материалларида маълум қилинган.
Мазкур суд бугун, 21 сентябрда бўлиб ўтиши қайд этилган.
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан Жиноят кодексининг 167-модда 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-модда 2-қисми “а” банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
У 2021−2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилганди. Бироқ Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри солиқ идораларини танқид қилган ва қатор раҳбарларини ишдан олганди. Жумладан, пойтахт бошқармаси раҳбари Юнусжон Насимжонов ҳам лавозимидан четлатилганди.
Бош прокуратура Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Ғаниев эса Жиноят кодексининг 205-модда 2-қисми “а” банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 223-модда 2-қисми “в” ва “г” банди (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур икки собиқ мансабдор бўлган судланувчилар Президент томонидан 27 январда бўлиб ўтган йиғилишда ишдан бўшатилганди. Шавкат Мирзиёев йиғилишда Солиқ қўмитаси раисига Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекцияларининг бошлиқларини ишдан олиб, вазифасини бажарувчи қилиб қўйишни топширганди.
Йиғилишда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Х. Муллажонов ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Насимжановни ишдан олиш, фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилганди.
Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган Алишер Ғаниевга қўштирноқ остидаги “тадбиркор”ларга солиқдан қочишда йўл кўрсатиб юрганлик айблови қўйилганди.
Live
All