“Манчестер Юнайтед” Рэшфордни “Наполи” футболчисига алмаштирмоқчи

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Наполи” вингери Хвича Кварацхелияни харид қилмоқчи. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “манкунианликлар” мураббий билан келиша олмаётган Рэшфордни Хвичага алмаштириш борасида неаполликларга таклиф юбормоқчи. Шунингдек, грузиялик футболчи учун ПСЖ ҳам жиддий курашга киришган. “Наполи” раҳбарлари ҳам футболчини сотишга қарши эмаслигини билдирган.

Маълумот ўрнида, Хвичанинг Неаполь клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига етади. Кварацхелия клуб сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. 23 ёшли грузиялик вингернинг нархи “Transfermarkt” порталида 85 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Рэшфорд учун Германиядан ҳам даъвогар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Хвича Кварацхелия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг