“Манчестер Юнайтед”нинг ғалабасиз серияси 8 та ўйинга етди

Спорт

−

image

Кеча, 25 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг 8-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Борнмут”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу билан “қизил иблислар”нинг ғалабасиз серияси 8 та ўйинга етди.

Учрашувда Райан (38-дақиқа), Маркус Тавернье (43) ва Эванилсон (71) голлар муаллифи бўлди. “Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандеш ушбу учрашувни захира ўриндиғида ўтказди. 21 октябрь куни бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигаси учрашувида “Манчестер Юнайтед” Италиянинг “Комо” жамоасига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўйиндан кейин португалиялик яримҳимоячи бош мураббий Майкл Кэррикнинг тактикасини танқид қилганлиги сабали футболчи захира ўриндиғида қолдирилган.

Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед” барча мусобақаларда кетма-кет саккизта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу даврда жамоа беш марта мағлуб бўлиб, уч марта дуранг ўйнаган.

Турнир жадвалида “Борнмут” 9 очко билан 13-ўринда, “Манчестер Юнайтед” эса 7 очко билан 16-поғонада бормоқда. Кейинги турда “Борнмут” жорий йилнинг 31 октябрь куни “Лидс”ни қабул қилади. “Манчестер Юнайтед” эса шу куни сафарда “Челси”га қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг