“Манчестер Юнайтед” Гарначога нарх белгилади
Спорт
−
14 Январь
911Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби вингер Алехандро Гарначони сотувга қўйди ва унга нарх белгилади. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “манкунианликлар” аргентиналик футболчини қишки трансферлар ойнасидаёқ 60 миллион еврога сотиш ниятида. Айни дамга келиб, Гарначога асосий харидор Италиянинг “Наполи” клуби бўлиб турибди. Қайд этилишича, неаполликлар мураббийи Антонио Конте грузиялик Хвича Кварацхелия жамоани тарк этадиган бўлса, Алехандро Хвичанинг ўрнини эгаллашини айтган.
Маълумот ўрнида, 20 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед” сафига 2022 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Аргентиналик вингер жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Гарначонинг нархи “Transfermarkt” порталида 50 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Кварацхелия учун ПСЖ 100 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь