“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси “Барселона”га ўтмоқчи

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва жорий мавсум якунлангач жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда “Todofichajes” портали хабар берди.

Манбага кўра, 30 ёшли футболчи Каталониянинг “Барселона” клубига ўтиш масаласини кўриб чиқмоқчи. Клуб раҳбарияти томонидан футболчининг потенциал трансфер қиймати 58-60 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу келишувни амалга ошириш учун “кўк-анорранглилар” ўз ўйинчиларидан бири билан хайрлашишига тўғри келади.

Маълумот ўрнида, Бернарду “шаҳарликлар” сафида 2017 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсум португалиялик футболчи “Манчестер Сити” таркибида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Сити Бернарду Сильва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг