“Манчестер Сити” “Барселона” собиқ футболчисини сотиб олади
Спорт
−
04 Февраль 3689 1 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Порту” ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес трансферини амалга оширишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Романонинг сўзларига кўра, “шаҳарликлар” Никони “Порту”дан 60 миллион евро эвазига сотиб олди. Тез орада трансфер расман эълон қилинади.
Маълум бўлишича, “Манчестер Сити” раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси учун 300 миллион евро ажратган. Клуб ой давомида 205 миллион евро ишлатди, яна 94 миллион евро захирада қолмоқда.
Қайд этилишича, Нико трансферида “Барселона” ҳам 25 миллион евро атрофида пул ишлаб олади. Бунга сабаб, Никонинг трансферларидан тушадиган фойданинг 40% “Барселона”га тегишли ҳисобланади.
Live
Барчаси