“Манчестер Сити” Ҳусановни ЕЧЛ учун рўйхатдан ўтказди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар лигаси қайдномасидан ўтказилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, 20 ёшли ўзбекистонлик футболчи Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан бошлаб “Манчестер Сити” қайдномасига киритилди. Ҳусанов қатори “шаҳарликлар” янги футболчилари Витор Рейс ва Омар Мармуш ҳам қайдномадан ўтказилди.

Маълумот ўрнида, ушбу футболчилар UEFA талабига кўра, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинлари қайдномасидан жой олмаганди. 

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити”нинг ўтиш ўйинидаги рақиби “Реал Мадрид” ҳисобланади. Ушбу ўйин 12 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Чемпионлар лигаси Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг