“Манчестер Сити” Ҳусанов трансфери учун қанча тўлаши аниқ бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Ланс”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси трансфери учун бонуслар билан ҳисоблаганда 50 миллион евро тўлайди. Бу ҳақда футбол журналисти Патрик Бергер Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, томонлар 5+1 кўринишида шартнома имзолайди. Бу дегани 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи янги клубида 5 йил тўп тепади ва ўзаро келишувга кўра, келишувни кейинчалик яна бир йилга узайтириши мумкин.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум Франция клуби сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди. “Transfermarkt” ҳимоячининг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг “Ланс” билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов Британия визаси учун ҳужжат топширгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг