“Ман Сити” етакчиси жароҳат олиб, 6 ойга сафдан чиқди
Спорт
−
23 Сентябрь
2111Англия чемпионати 5-турининг марказий учрашувида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди. 21-дақиқада “шаҳарликлар” аъзоси Родри жароҳати туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлди. У майдондаги ўрнини Маттео Ковачичга бўшатиб берди.
Маълум бўлишича, “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган Родри 6 ойга сафдан чиққан. Давид Райя дарвозаси томон бурчак тўпи амалга оширилаётган вақтда испаниялик футболчи тиззасидан жароҳат олди.
Текширувларга кўра, Родрининг ўнг тиззасидаги жароҳат жиддий бўлиб чиқди. Бунгача 28 ёшли Родри бир неча бор ўйинлар тақвимининг зичлиги оқибатида футболчилар жароҳат олаётганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ман Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Криштиану Роналдунинг рекордини янгилагани хабар қилинганди.