Малика Ҳакимова жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади

Спорт

image

Хабарингиз бор, айни кунларда Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, кеча мусобақада барча йўналишларда саралаш беллашувлари ўз якунига етди. Бугун, 18 июль куни жаҳон чемпионатининг плей-офф баҳсларига старт берилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мазкур босқичга саралашдан омадли ўтган 64 иштирокчи етиб келган. Эътиборлиси, аёллар ўртасида шпага йўналишида ўзбекистонлик Малика Ҳакимова ҳам медаллар учун курашни давом эттирмоқда. Ўзбек спортчиси бугун илк беллашувини хитойлик Минге Чжуга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати қиличбозлик Малика Ҳакимова

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг