Malibu’нинг жарималарини бекор қилган ЙПХ ходимлари жазоланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида қонунсизлик ва коррупция авж олаётгани ҳамда унда Malibu-2 русумли автотранспорт воситаси томонидан содир этилган қоидабузарликлар асоссиз бекор қилингани айтилган хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан муқаддам фуқаро Ў.А. аризасига асосан Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ЙҲХБнинг 5 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо тайинланган. 

Шунингдек, Malibu-2 русумли автотранспорт воситаси билан содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Пахтаобод туманида яшовчи шахс йўл-патруль хизмати инспекторига 1 миллион сўм миқдорида пора таклиф этган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима Malibu ЙПХ ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг