Малайзияда Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси чоп этилади
Олам
−
08 Июль 2023
3698Малайзияда Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси чоп этилади. Бу ҳақда “Дунё” Ахборот агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси – “Nasyrul Quran” мажмуасига борган. Унда Усмонов мажмуа директори Абдуллатиф Мираса билан учрашган.
Учрашув давомида Абдуллатиф Мираса Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва маданий мероси ҳамда алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган катта илмий, маданий ва маънавий ҳиссасини хурмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Шунингдек, унга Равшан Усмонов томонидан Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби томонидан ишлаб чиқилган Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси ва 6 жилдлик “Тафсири ирфон” (Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси ва тафсири) тақдим қилинган.
Мулоқот якунида Малайзия томони ва Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ҳамкорлигида Қуръоннинг ўзбек тилидаги таржимасини Малайзияда нашр қилиш бўйича келишувга эришилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь