Малайзия ва Сингапурдан 237 нафар ўзбекистонлик қайтарилди
Жамият
−
16 Май 2020
6035Бугун, 16 май куни Малайзия ва Сингапурдан 237 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Uzbekistan Airways`нинг “Тошкент - Куала-Лумпур-Сингапур-Тошкент” чартер рейси билан ўзбекистонликларни олиб келган самолёти соат 3:36 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Қайд этилишича, олиб келинганларнинг аксарияти хорижда таҳсил олаётган талабалар бўлган. Келган фуқароларнинг барчаси 14 кун муддатга карантин зонасига жойлаштирилган.
Аввалроқ, 24 майгача 12 та чартер рейс амалга оширилиши, шуларнинг 7 таси Россия шаҳарларидаги ўзбекистонликларни ортга қайтариши ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ ушбу рейслар учун самолёт чипталарининг нархлари ҳам эълон қилинди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь