Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келади
Жамият
−
17 Май
3342Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Саммит кун тартибидан тизимли сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари ўрин олган.
Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Малайзия Ҳукумати раҳбари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам бориб, Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий ва маънавий мероси билан танишади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Маълумот учун, Анвар Иброҳим бунгача Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам бўлиб, давлатлар етакчилари билан музокара ўтказган.
LiveБарчаси