Мактабни аъло баҳога битирган ўқувчиларга 27 минг доллардан берилди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум мамлакатдаги ўрта таълимни энг юқори натижалар билан якунлаган саккиз нафар ўқувчини 27 минг доллар билан мукофотлади. Бу ҳақда “Khaleej Times” хабар берди.

Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум умумий ўрта таълим сертификати бўйича мамлакат миқёсида юқори натижа қайд этган ўқувчилар – Абир, Адам, Ҳесса, Али, Абдуллоҳ, Рашид, Шейха ва Марямни эътироф этган.

“Биз сизлар билан фахрланамиз ва БАА келажагини барпо этишда иштирок этишингизга ишонамиз”, дейди Дубай ҳокими.

Унинг билдиришича, мамлакат таълим соҳасини ривожлантириш ва ёшлар учун имкониятлар яратишни давом эттиради.

Шунингдек, Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ўқувчиларнинг ота-оналари ва устозларига ҳам миннатдорлик билдирган. Унинг қайд этишича, айнан оилаларнинг қўллаб-қувватлаши ҳамда ўқитувчиларнинг меҳнати ёшларнинг муваффақиятида муҳим роль ўйнаган.

Нашр маълумотига кўра, энг юқори натижа қайд этган ўқувчилар турли тоифалар бўйича аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БАА ҳукумати болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тартибга солувчи қарор қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг