Мактабгача таълим вазирига икки янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Мактабгача таълим вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилиб, уларнинг ўрнига янги “зам”лар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Қаҳрамон Олимов вазирнинг биринчи ўринбосари бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамасида ишлаб келган Баҳодиржон Онорбоев тайинланди.

Шунингдек, Мақсуджан Йўлдошев вазир ўринбосари бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Вазирнинг янги ўринбосари лавозимига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Узоқбой Бегимқулов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди. Қолган ўринбосарларнинг эса даражаси пасайтирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Мактабгача таълим вазирлиги

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг