Мактабдошини калтаклаб, ундан пул талаб қилган ўқувчининг кимлиги аниқланди
3-саҳифа
−
09 Сентябрь
17187Аввалроқ, Андижон вилоятининг Асака туманидаги 34-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бир нечта мактаб ўқувчисининг мактабдошини калтаклагани ва ундан пул талаб қилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан ҳозирда Асака туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Аниқланишича, 2009 йилда туғилган 9-синф ўқувчилари – A.X. ва М.Р. исмли ўғил болалар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқиб, A.X. М.Р. ни уриб, тан жароҳати етказган.
Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода A.X. М.Р.ни ургани, бир неча маротаба уни қидиргани, нима сабаб жавоб бермаганини сўрагани ва уни ҳақоратлаб, дўппослаб кетганини кўриш мумкин. Қолаверса, ўқувчи унга 300 минг сўм пулни 1 миллион сўм қилиб қайтариш талабини қўйган ва бунинг учун 10 кун муҳлат берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўқувчи қизлар синфдошини калтаклаб, уни ҳақоратлаганди.
LiveБарчаси