Андижонда ўқувчи мактабдошини калтаклаб, пул талаб қилди (видео)
3-саҳифа
−
09 Сентябрь
8257Бугун, 9 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги бир нечта мактаб ўқувчисининг мактабдошини калтаклаётгани ва ундан пул талаб қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат ҳақиқатдан ҳам Асака туманидаги 34-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида юз берган.
Видеода йигит болани ураркан, бир неча маротаба уни қидиргани, нима сабаб жавоб бермаганини сўраган ва ҳақоратлаб, дўппослаб кетганини кўриш мумкин. Қолаверса, йигит унга 300 минг сўм пулни 1 миллион сўм қилиб қайтариш талабини қўйган ва бунинг учун 10 кун муҳлат берган.
Таъкидланишича, вазият назоратга олинган. Бошқарма ҳолат ўрганилаётганини, ўрганиш якунларига кўра батафсил маълумот берилишини маълум қилган.
Бошқарма ёшлар ўртасида зўравонлик ҳолатларининг ҳар қандай кўринишини қаттиқ қоралашини ҳам билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўқувчи қизлар синфдошини калтаклаб, уни ҳақоратлаганди.