Мактабдаги отишмада бир бола ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 30 март куни Аргентинанинг Санта-Фе провинциясидаги кичик Сан-Кристобаль шаҳарчасидаги мактаблардан бирида отишма содир бўлди. Оқибатда 1 нафар ўқувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда TN телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужумчи 15-16 ёшлардаги мактаб ўқувчиси бўлган деб тахмин қилинмоқда. Гумонланувчи қўлга олинган, мактаб ходимларидан бири уни қуролсизлантиришга муваффақ бўлган.

“Санта-Федаги мактаб ўқувчиси бинога қурол билан кириб, ўт очган ва ўқувчилардан бирини ўлдирган, яна икки киши яраланган”, дейилади хабарда.

Ҳалок бўлган бола 13 ёшда бўлган. Мактабда дарслар вақтинча тўхтатилган. Ўқитувчилар гумонланувчи ҳақида ижобий фикрда ва уни намунали ўқувчи сифатида таърифлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 16 декабрь куни Қобилжон Алиев Москва вилоятидаги мактабда 15 ёшли Россия фуқароси бўлган ўсмир томонидан пичоқ билан ваҳшийларча ўлдирилганди. Тожикистон ТИВ бу ҳужум миллий адоват асосида содир этилганини билдирган. Марҳум боланинг жасади 18 декабрь куни Тожикистонга олиб келинган ва Шаҳри-нав туманида дафн этилган. Россия томони Тожикистон ҳукуматига Қобилжон Алиев иши бўйича тергов жараёни ҳақида расмий маълумот тақдим этган ва бу масала “алоҳида назоратда” эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

отишма Мактабда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг