Мактаб ўқувчиси “Тетрис”да ғолиб бўлган илк ўйинчи бўлди (видео)
Бу қизиқ
−
06 Январь
9324Америкалик мактаб ўқувчиси "Тетрис" ўйинида ютган дунёдаги биринчи одам бўлди ва бир нечта рекордни янгилади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Оклахомалик 13 ёшли Уиллис Гибсон 38 дақиқа давомида ушбу ўйинни ўйнади ва 157-даражада ғолиб бўлди. Шундан сўнг, ушбу жараён ёзиб олинган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.
У бундай муваффақиятга ўйинни бошқаришнинг ноанъанавий усулларини ишлаб чиқиш орқали эришди. Бундай усулларнинг биринчиси 2016 йилда ўйлаб топилган ва у "гипертаппинг" деб номланади. Иккинчиси эса (юклаб олиш) 2020 йилда ихтиро қилинган.
Уиллис Гибсон 11 йил давомида "Тетрис" ўйнаган ва шу вақтгача бир нечта турнирларда қатнашган. Билдирилишича, у нафақат ўйинда ғалаба қозонган, балки умумий ҳисоб бўйича учта жаҳон рекордини ҳам янгилаган.
Болакай шу билан тўхтаб қолмаслигини айтди. Унинг фикрича, "Тетрис"да назарий жиҳатдан 255-даражагача эришиш мумкин, шундан сўнг ўйин қайтадан бошланади.
Маълумот учун, даставвал, муҳандислар ўйинни фақат 29-даражагача ўйнаш мумкинлигига ишонган. 2010 йилда эса америкалик профессионал ўйинчи Тор Акерлунд бошқарув тугмачасини тезроқ босиш имконини берувчи усул ёрдамида 30-даражага эришди. Яқин йилларда эса фақатгина сунъий интеллект 157-даражагача етиб борган.