Мактаб ўқувчиси болаларга болта билан ҳужум қилди (видео)
Олам
−
06 Февраль 11897 1 дақиқа
Қозоғистон Ғарбидаги Кульсари шаҳридаги мактабда 10-синф ўқувчиси тенгдошларига болта билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Атирау вилоят Полиция бошқармаси хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, ҳужумчи 10-синф ўқувчиси бўлиб, тенгдошлари билан келишмовчиликдан сўнг болта олиб, уларга ҳужум қилган ва кейин мактаб ҳудудидан чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида икки мактаб ўқувчиси енгил жароҳат олган. Ҳужум қилган ўсмир аниқланиб, ҳибсга олинган. Ҳодисанинг барча иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари полиция бўлимига олиб кетилган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари безорилик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.
Болаларга ҳужум қилган ўрта мактаб ўқувчиси полиция реестрига киритилиб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳодиса тўғрисидаги ҳисобот Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга юборилган.
Полиция департаменти ота-оналарга нисбатан мажбуриятларини лозим даражада бажармаганликлари учун маъмурий иш қўзғатилганини ҳам билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Уфа шаҳридаги гимназияда 9-синф ўқувчи ўқитувчи ва синфдошларига автоматдан ўқ узган эди.
Live
Барчаси