Мактаб дарсликлари бепул бўлади
Жамият
−
12 Декабрь 2024
23572025 йилда мактабларда ўқувчилар учун дарсликлар ижараси текин бўлишда давом этади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилда мактаб ўқувчилари учун 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарларини етказиб бериш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилган. Ушбу маблағлардан 435,5 млрд сўми (ёки 36 фоизи) даврийлиги 1 йил ҳисобланадиган ҳамда ҳар йили янгидан чоп этиладиган машқ дафтарлари учун йўналтирилган.
Қайд этилишича, 2025 йилда ҳам 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағларни тўлиқ давлат бюджетидан қоплаш кўзда тутилган.
“2025 йил учун давлат бюджети доирасида кўзда тутилган маблағлар янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради”, дейилади хабарда.
Шундай қилиб, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-2027 йилларга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳасида дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши Ўзбекистондаги ота-оналар масъулияти пасайиб кетишига ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатига сабаб бўлаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси