Мактаб дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилмоқдами? Ҳолатга изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда мактаб дарслигида мусиқа анжомларининг номлари хато ёзилгани акс этган расмлар эътирозларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Республика таълим маркази расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, ушбу расмга олиб тарқатилган дарслик Республика таълим маркази томонидан 2022-2023- ўқув йили учун тайёрланган ва давлат тили иккинчи тил сифатида ўқитиладиган синфларга мўлжалланган 10-синф Ўзбек тили дарслигидир.

Дарсликнинг 99-бетидаги “Ўйланг ва топинг” деган топшириқ остида келтирилган 5-машқ шартига кўра, мусиқа асбобларининг номлари атайин чалкаштириб берилган. Мазкур машқ ўқувчидан тасвирга қараб мусиқий асбобларнинг номини тўғри топишни талаб этади.

Яъни машқ аралаш берилган номларни тасвир асосида тўғри номлашни назарда тутади. Машқ ҳақида ўқитувчилар учун методик қўлланмада ҳам алоҳида тушунтириш берилган.

“Расмда дарсликнинг эътирозга сабаб бўлган саҳифаси ва методик қўлланмада машқ юзасидан берилган кўрсатма келтирилган”, дея ўқитувчи учун қўлланма суратини илова қилган Республика таълим маркази хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

дарслик мусиқа анжомлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг