МакSим ўзини бироз яхши ҳис қилаётгани айтилмоқда. Бироқ...

Маданият-санъат

image

Россиялик хонанда Марина Максимова (МакSим) ўзини бироз яхши ҳис қилмоқда, аммо унинг аҳволи аввалгидек оғирлигича қоляпти. Бу ҳақда хонанданинг пиар-менежери Яна Богушевская кеча, 9 июль куни маҳаллий ОАВга маълум қилди.

“Марина ҳақиқатан ҳам, бироз яхшироқ, аммо унинг аҳволи ҳали ҳам оғирлигича қолмоқда. Ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратини ўчиришга ҳали эрта”, дейди Богушевская.

Хонанданинг вакили ижобий ҳолат ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июнь куни 38 ёшли қўшиқчи ўзининг Instagram саҳифасида шамоллаш аломатларини ҳис қила бошлаганини, кейин унинг ҳарорати 39 даражага кўтарилганини айтган эди. Унинг аҳволи яхшиланмади ва коронавирусга қарши тестлар салбий натижаларни кўрсатди. 19 июнга келиб эса МакСим пневмония билан касалхонага ётқизилди ва сунъий комага туширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

хонанда МакSим

Баҳолаганлар

639

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг