МакSим сунъий комага туширилди

Маданият-санъат

image

МакSим тахаллуси билан танилган қўшиқчи Марина Абросимова аҳволи ёмонлашгани сабабли сунъий кома ҳолатига туширилди. Бу ҳақда РИА Новости хонанданинг вакили берган маълумотга таяниб хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, МакSимга ўпканинг қаттиқ шикастланиши ва кислород етишмаслиги ташхиси қўйилган. Дастлаб, уни коронавирусга чалинган деб тахмин қилинди бироқ, тест натижаси салбий чиққан.

“Хонанданинг қонида кислород билан тўйинганлик ҳолати паст бўлганлиги сабабли ўпкаси зарарланган. Шунинг учун шифокор уни сунъий комага туширишга қарор қилди ва бу жараён бир неча кун давом этади. Ҳозирда шифокорлар бемордаги кислород етишмовчилигини даволаб, ўпкани тозалаш учун барча ҳаракатларни амалга оширишмоқда”, дейди хонанданинг вакили.

Маълумот учун, МакSим 2019 йилда автоҳалокатга учраб шифохонага ётқизилган. Шу сабабли хонанда соғлигини тиклаш учун бир неча йил саҳнани тарк этган эди. Шунингдек, у ўпкасининг 40 фоизи зарарланиши оқибатида бир муддат шифохонада даволанган.

Исломжон Омонжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1731

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг