Макрон Тўқаевга сим қоқди
Олам
−
23 Август 4492 1 дақиқа
Бугун, 23 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Франция Президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, суҳбат Франция томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. Томонлар икки томонлама муносабатларнинг ижобий динамикасини қайд этиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш устида ишлашга келишиб олган. Шунингдек, улар БМТнинг 80 йиллиги арафасида халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Франция раҳбари Эммануэль Макрон телефон орқали мулоқоқт қилганди. Суҳбат Франция ташаббуси билан бўлиб ўтган. Унда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар кенг муҳокама қилинган. Жумладан, Туркия ва Франция ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, Россия ва Украина ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш жараёни ҳамда Ғазо секторидаги вазият кўриб чиқилган.
Live
Барчаси