Макрон тантанали кутиб олинди (фоторепортаж)
Жамият
−
02 Ноябрь 2023
7292Бугун, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Франция Президенти Эммануэль Макронни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди”, дейилади хабарда.
Шундан сўнг, ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янграган. Фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан тантанали юриб ўтган.
Ўзбекистон ва Франция Президентлари расмий делегациялар аъзоларини қутлаган. Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.
LiveБарчаси