Макрон Франция ҳарбийларини “эртанги урушга” тайёрланишга чақирди
Олам
−
16 Июль
12971Франция Президенти Эммануэль Макрон эртанги урушга тайёргарлик кўришга чақирди. Бу ҳақда Президент кеча, 14 июль куни миллий байрам муносабати билан француз армиясининг юқори сафларига йўллаган анъанавий мурожаатида сўз очди.
Франция Президенти Украина можаросидан олинган сабоқларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаб, армияни қайта қуроллантиришни тезлаштиришга ва 2025 йилги ҳарбий дастурга тузатишлар тайёрлашга чақирди. Тузатиш фақат тафсилотлар ва маблағларнинг тақсимланишига таъсир қилади.
Қайд этилишича, мақсад ўзгаришсиз қолмоқда – қабул қилинган ҳарбий бюджет доирасида мамлакатни юзага келиши мумкин бўлган юқори интенсив можарога тайёрлаш. Бу 2024-2030 йиллар давомида харажатларни аввалги бюджетга нисбатан 40 фоизга ошириш, 413 миллиард еврони ташкил этишни назарда тутади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь