Макрон Ҳиндистондаги ҳарбий парадда қатнашди (фото)

Олам

image

Бугун, 26 январь куни Нью-Деҳлида Ҳиндистон Республикаси куни муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди. Франция Президенти Эммануэль Макрон парадда асосий меҳмон сифатида иштирок этди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

“Франция учун катта шараф. Раҳмат сизга, Ҳиндистон”, деб ёзди Макрон Х’даги саҳифасида параддан лавҳани илова қилиб.

Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму Макронга Британия империясининг тантанали от аравасида ҳамроҳлик қилди, Бош вазир Нарендра Моди эса томоша майдончасида уларни кутиб олди.

Франция Президенти Ҳиндистон пойтахтига оркестр ва марш гуруҳини олиб келди, улар ҳам байрамда қатнашди.

“Парадда Ҳиндистон ўзининг танклари, ракета тизимлари, пиёда жанговар машиналари ва ўрта масофага мўлжалланган зенит-ракета тизимларидан иборат ҳарбий қудратини намойиш этди”, деб ёзади нашр.

Айрим манбаларга кўра, Париж кўп миллиард долларлик шартномалар орқали Францияда ишлаб чиқарилган Rafale қирувчи самолётлари ва Skorpen синфидаги сувости кемаларини импорт қилувчи Ҳиндистон билан ҳарбий шартномаларини мустаҳкамлашга умид қилмоқда.

Ўз навбатида, Ҳиндистон армиясини модернизация қилиш устида ишламоқда ва мудофаа харидларини анъанавий етказиб берувчи Россиядан ташқари диверсификация қилишга интилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ҳиндистон Эммануэль Макрон Нарендра Моди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made