Макрегор Ҳабибни террорчига чиқарди
Спорт
−
11 Июль
4387Икки карра енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор UFC шон-шуҳрат зали аъзоси, россиялик Ҳабиб Нурмуҳаммедов ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлаб, кейинроқ ёзганларини ўчириб юборди.
“Ҳабиб террорчи. У қочган давлатидан жиддий қарздор”, дейди Макгрегор.
Қайд этиш жоиз, Россия Федерал солиқ хизмати (ФНС) 297 миллион рубль қарзи сабаб Нурмуҳаммедовнинг ҳисоб рақамларини музлатди.
Маълумот учун, Конор Макгрегор ва Ҳабиб Нурмуҳаммедов ўртасидаги жанг 2018 йилнинг ноябрь ойида Нью-Йоркда UFC 229 турнирида бўлиб ўтган. Жанг тўртинчи раундда бўғиш услуби эвазига Ҳабиб фойдасига ҳал бўлганди.