Махсус комиссия тест синовларини ўтказиш бўйича муҳим қарор қабул қилди
Жамият
−
17 Июль 2021
11635Ўзбекистонда жорий йилда олий таълим муассасасига кириш имтиҳонлари очиқ майдонларда ва стадионларда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қарор қабул қилинди, деб хабар берди Хушнудбек Худойбердиев.
Йиғилишда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, йиғилишда жорий йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Комиссия тест синовларини сентябрь ёки октябрь ойларига қолдириш эҳтимолини кўриб чиқмаган. Аммо йиғилишда тест топшириладиган 5 та фан (3 та мажбурий ва 2 та мутахассислик фанидан) бўйича саволларни камайтириш масаласи кўрилган, аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
Маълум қилинишича, имтиҳонлар 2 сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 7:00 да, иккинчиси 18:00 да бошланади. Тест синовларига тайёргарлик жараёнида кузатувчилар ва назоратчилар коронавирусга қарши эмланади.
Йиғилиш якуни бўйича тегишли идораларга тест синовларига тайёргарлик кўришга топшириқ берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь