Махфий лойиҳа: Google фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўпламоқда
Технология
−
13 Ноябрь 2019
5724Google корпорацияси АҚШнинг Assention соғлиқни сақлаш тизими билан биргаликда 21 штатдан соғлик тўғрисида маълумот тўплаш бўйича “махфий лойиҳа“ устида иш бошлади. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" манбаси хабар берди.
Таъкидланганидек, Google ва Assention ўтган йили бирлашган. Nighlate деб номланган лойиҳада лаборатория маълумотлари, беморнинг исми ва туғилган санаси, тўлиқ тиббий тарихи, шифохонага ётқизиш тарихи ва ташхислардан фойдаланилади.
Ушбу маълумот билан, Google беморларга шахсий даволаш курсларини таклиф этадиган янги дастурий таъминотни ишлаб чиқмоқчи.
Газетага кўра, корпорация шифокорлар ва беморларга ушбу маълумотни узатиш тўғрисида хабар бермаган.
Маълумки, АҚШ қонунлари шифохоналарга бундай маълумотларни беморларнинг розилигисиз ўзларининг бизнес шерикларига, агар бу уларга тиббий ишларни тўлиқ бажаришга ёрдам берса, етказишга рухсат беради.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь