Google столда вертикал турадиган ноодатий клавиатурани тақдим қилди (видео)
Tech News
−
14:39 216 2 minutes
Google’нинг Япониядаги бўлими муҳандислари механик клавиатурани янгича талқин қилиб, уни конвейер тасмаси билан жиҳозлади. Бу ҳақда “Gagadget” хабар берди.
Қайд этилишича, гаджетнинг тўлиқ номи “Gboard Rotating Version” бўлиб, у тугмалари конвейер тасмаларида жойлашган клавиатурадир. Ушбу тасмаларнинг айланувчи механизми тугмаларни фойдаланувчининг бармоқлари томон суриб келади. Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, ишланманинг қулайлиги шундаки, барча белгиларни иккита эмас, балки бир қўл билан киритиш мумкин.
“Gboard Rotating Version”да тўртта конвейер тасмаси жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 29 тадан тугма жойлаштирилган. Тўғридан тўғри ҳам бош, ҳам кичик ҳарфларни киритиш мумкин. Bошқариш механикаси “интуитив тушунарли” деб аталмоқда.
Ҳозирда Google клавиатуранинг рангли вариантларини, юқори тезликдаги режим опциясини, шунингдек, “Gboard Rotating Version”нинг узайтирилган ва қисқартирилган вариантларини ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қайд этиш жоиз, ушбу гаджетнинг савдодаги версияси мавжуд эмас. Бироқ фойдаланувчилар шунга ўхшаш клавиатурани мустақил равишда йиғишлари учун аналог қурилманинг чизмалари очиқ фойдаланишга жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари пайдо бўлганди. Ушбу қурилма оддий мобил телефон ва ташқи аккумулятор функцияларини ўзида бирлаштиради.
Live
All